
#diqqatogohlik #avtosavdo
“Машиналарни 3 кунда олиб келадиган фирмалар”
— “Жойида берсангиз, нарх арзонроқ бўлади!”
— “Складда тайёр турибди, 3 кунда чиқариб берамиз.”
— “ Катта чегирма бундай нархни хеч қаердан топа олмайсиз, ҳозирги нархни ушлаб қолинг.”
❗️ Бу гаплар сизга ҳам танишми?
Орадан бир ой ўтди
— “Автомашиналар йўлга чиқти”,
— “Йўлда келябти”,
— “Кутинг, божхонада турибти. Келишига олиб кетасиз”, дейишади.
— Сўнг… телефон ўчади. Фирма - ёпилган. Пул ва машинанинг тақдири ноъмалум.
Арзон ва ёқимли таклифларни қабул қилишдан олдин ўйлаб кўринг!
Алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш зарур?
1. Ёзма шартномасиз пул тўламанг!
2. Фирманинг юридик манзили, лицензияси, солиқ туловчи сифатида рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини текшириб қўринг. Таклиф бераётган инсондан бу хақда сўрашдан тортинманг!
3. Фирма хақида ижтимоий таромоқлардаги шарҳларни (отзыв) ларни ўқинг! Эътибор қилинг шарҳлар ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди, яъни сохта бўлиши мумкин.
4. Танишларингиз, дўстларингиз орасида шу фирма орқали автомашина сотиб олганлар бўлса уларнинг фикрларини тингланг!
Каналга уланиш учун: